Жаҳон | 21:10 / 31.12.2017
7116
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон тарихда илк бор БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилади

2018 йилнинг 1 январидан то 31 январигача Қозоғистон ўз тарихида илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашида раислик қилади. Бу ҳақда «Қазақпарат» Қозоғистон ТИВнинг матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Раислик қилувчи Хавфсизлик Кенгаши фаолияти устидан умумий раҳбарликни йўлга қўяди, ХКнинг БМТ Котибияти билан ҳамкорликда ҳар куни ишлашини таъминлайди. Раис Кенгаш номидан ХК аъзолари билан келишиб, баёнотлар беради, шунингдек, ноформал маслаҳатлашувлар ёки у ёки бу ҳужжатлар матни бўйича Хавфсизлик Кенгаши келишувга эришганида ҳар гал матбуот олдида чиқиш қилади.

2 январь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари вакиллари ўртасида январь ойида раислик масаласи кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Шунингдек, Кенгашнинг БМТга аъзо, бироқ ХКга аъзо бўлмаган давлатлар, матбуот ва нодавлат ташкилотлар учун ишлари дастури ҳақидаги брифинглар мўлжалланган.

Қозоғистон ташаббуси билан Хавфсизлик Кенгашида илк бор кейинги икки йил учун Кенгашда доимий бўлмаган аъзолар сифатида сайлаб олинган Кот-д’Ивуар, Кувайт, Нидерландия, Перу, Польша ва Экваториал Гвинеянинг байроқлари илиниш маросими бўлиб ўтади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид