Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўхтатилган ва шу билан бирга тўхтатилмаган «Манчестер Сити». АПЛда тур воқеалари
«Трибуна» «Боксинг дей» ҳафтасидаги 21-тур ўйинларини сарҳисоб қилади. Тур учрашувлари ҳали якунланмади, лекин айни вақтда эса 22-тур бошланиб кетди.
Эдерсон Гвардиолани қутқарди
Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»си Хосеп Гвардиоланинг «Бавария»си рекордини такрорлаши мумкин бўлганди. Бунинг учун қаторасига 19-учрашувда ҳам ғалаба қозониш талаб этилганди. Аммо Англия чемпионатининг 21-турида «Манчестер Сити» тўхтатиб қолинди, «Кристал Пэлас»га қарши жуда қийин кечган учрашувда жамоа 0:0 ҳисоби билан кифояланишга мажбур бўлди.
Шу билан бирга «Манчестер Сити» мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Ушбу ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Стерлинг Заҳага ишлатган қўполлик туфайли «шаҳарликлар» жамоаси дарвозасига пенальти белгиланганди, аммо Миливоевичнинг зарбасини Эдерсон бартараф этди.
Қайд этиш керакки, «Манчестер Сити» учун бу дуранг натижа жуда қимматга тушди, ўйин бошида асосий ҳужумчи Габриел Жезус жароҳат олиб сафдан чиқди. Энди у 2 ой жамоага ёрдам бера олмади.
Ўйиннинг охирги дақиқаларида эса жамоанинг асосий футболчиси Кевин де Брюйне оғир жароҳат олди. У ва унинг оёқларига ташланган Панчонни ҳам замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди.
Ҳозирча у қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас.
Майк Диннинг «совғаси»
2017 йилнинг охирги ўйинида «Арсенал» «Вест Бромвич» майдонидан ғалаба билан қайтиши мумкин эди, ўйиннинг 83-дақиқасида Алексис Санчес томонидан жарима нуқтасидан урилган гол бу ғалабани таъминлаши мумкин эди. Аммо ўйиннинг охирги дақиқасида Майк Дин меҳмонларни хафа қилди, у ҳимоячининг қўли тўпни топмаган, тўп ҳимоячининг қўлини топган вазиятда пенальти белгилади.
Чех дарвоза марказига йўлланган зарбани қайтар олмади, Жей Родригес жамоасига бир очко тақдим этди. Бу ўйин Арсен Венгер учун жамоа бошқарувида АПЛ доирасида ўтказилган 811-ўйин эди. Энди франциялик мутахассис бу борада Алекс Фергюсонни ортда қолдириб, Англия рекордчисига айланди.
«МЮ» ҳужумчисиз ва ғалабасиз
Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп бироз аввалроқ жамоа муваффақиятсизликка учраса, фақат ўзларини айблашлари ҳақида айтишганди. Бу яхши позиция: мураббий ҳар бир йўқотиш учун масъулиятни ўз зиммасига олмоғи керак.
Жозе Моуриньо эса бошқача ўйлайди. «Манчестер Юнайтед» «Саутҳемптон» билан ўйинда очко йўқотди, ўйин тенг кечганди. Аммо ўйиндан кейин Моуриньо дарҳол ўйин ҳакамини айблади, унинг фикрича, ҳакам Крейг Поусон «МЮ» фойдасига пенальти белгиламаганди.
«Юнайтед» бу ўйинда очко йўқотиш билан бирга асосий ҳужумчиси Ромелу Лукакудан айрилди. Бу футболчи майдонга қулаб ҳушидан кетди ва уни ҳам майдондан замбилда олиб кетишди. Энди у камида икки ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Жамоанинг яна бир ҳужумчиси Златан Ибраҳимович олдинроқ жароҳат олганди ва у икки ойгача майдонга қайта олмайди.
«Челси» иккинчи ўринда
«Юнайтед»нинг қоқилишидан «Челси» фойдаланиб қолди. «Стоук Сити»ни йирик, 5:0 ҳисобида таслим этган «Челси» энди иккинчи ўринда. Голлардан бирига Дринкуотер муаллифлик қилди, бу унинг «Челси» сафида Англия премьер-лигаси учрашувида урган илк голи бўлди.
Антонио Конте ўйиндан кейинги матбуот анжуманига шампань виноси билан келди ва журналистларни янги йил билан табриклади. «Мен биринчи мавсумдаёқ чемпионатда ғолиб чиқдим ва бу йил менинг хотирамда муҳрланиб қолади», деди у. Ҳа, бу сафар унинг жамоаси иккинчи ўринда, аммо «Манчестер Сити» кўрсатаётган ўйинлар ҳисобга олинса, бу ҳам катта ютуқ.
Салоҳ яна қаҳрамон
«Ливерпуль» бу турда ирода намойиш этишига тўғри келди. «Лестер»га қарши ўйинда яна Муҳаммад Салоҳ иккита гол уриб, жамоа жонига оро кирди. Ўйиндан кейин мерсисайдликлар футболчиси Жеймс Милнер шундай деди: «Менда уни тарифлашга сўз қолмади».
21-тур ўйинлари
«Челси» – «Стоук Сити» – 5:0 (3:0)
Голлар: Рюдигер, 3 (1:0). Дринкуотер, 9 (2:0). Педро, 23 (3:0). Виллиан, 73 – пенальти (4:0). Дзаппакоста, 88 (5:0).
«Борнмут» – «Эвертон» – 2:1 (1:0)
Голлар: Фрэйзер, 33 (1:0). Гуйе, 57 (1:1). Фрэйзер, 88 (2:1).
«Ливерпуль» – «Лестер» – 2:1 (0:1)
Голлар: Варди, 3 (0:1). Салоҳ, 52 (1:1). Салоҳ, 76 (2:1).
«Уотфорд» – «Суонси» – 1:2 (1:0)
Голлар: Каррильо, 11 (1:0). Айю, 86 (1:1). Нарсингҳ, 90 (1:2).
«Ньюкасл» – «Брайтон» – 0:0.
«Ҳаддерсфилд» – «Бёрнли» – 0:0.
«Манчестер Юнайтед» – «Саутҳемптон» – 0:0.
«Кристал Пэлас» – «Манчестер Сити» – 0:0.
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Миливоевич (КП), 90+2.
«Вест Бромвич» – «Арсенал» – 1:1 (0:0)
Голлар: Макклин, 83 – автогол (0:1). Родригес, 89 – пенальти (1:1).
«Тоттенҳэм» – «Вест Ҳэм» учрашуви 4 январь куни ўтказилади.
Турнир жадвали
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025