Жаҳон | 18:20 / 02.01.2018
15459
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда Қирғизистон парламенти депутати қўққисдан вафот этди

Фото: knews.kg

Қирғизистон парламентининг «Қирғизистон» фракциясидан депутат Жирғалбек Калмаматов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 24.kg Жогорку Кенешга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ўлим сабаби ва тафсилотлари ҳозирча номаълум. Дафн этиш маросими эртага парламентарийнинг таваллуд топган жойи – Ўш вилоятининг Гулча қишлоғида бўлиб ўтади. Қайд этилишича, Жирғилбек Калмаматов 45 ёшда бўлган.

Унинг фракция бўйича ҳамкасблари хабарига кўра, депутат инфаркт туфайли вафот этган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид