Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Россия ва Исроилдан бомба ва ракеталар сотиб олмоқчи
Фото: РИА Новости
2 январда Ҳиндистон мудофаа вазирлиги мамлакатнинг ҳарбий-ҳаво кучлари учун Россиядан 240 та юқори аниқликдаги бошқарилувчи бомба сотиб олмоқчилигини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ушбу битимнинг умумий қиймати 12,5 млрд рупийни (196 млн доллар) ташкил қилади. Doordarshan телеканалининг маълум қилишича, бомбаларни харид қилиш ҳақидаги келишув “Рособоронэкспорт” билан тузилган. Маълум қилинишича, ҳозирда бу бомбалар Ҳиндистон армиясида қуролланишда турибди, янги харид эса юқори аниқликдаги қурол етишмовчилигини тўлғазишга ва ҳужумкор имкониятларни кенгайтиришга имкон беради.
Шу билан бирга, Ҳиндистон Исроилдан “Барак” зенит мажмуалари учун 131 та “ҳаво-ҳаво” синфидаги ракеталар сотиб олиши маълум қилинди. Ушбу битим қиймати 72 млн долларга баҳоланган.
Ҳиндистон Россия қуролининг анъанавий импортёри ҳисобланади. 2017 йил октябрь ҳолатига кўра, Россия қурол экспорти бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаётган эди. Россия 2012-2017 йилларда экспорт қилган қуролнинг 70 фоизи Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой ва Жазоир ҳисобига тўғри келган.
Шунингдек, Россия Ҳиндистонга С-400 зенит-ракета тизимларини етказиб бериши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026