12:10 / 02.01.2018
14182

Пахтаободнинг чекка қишлоғида 100 ишчи ўринга эга текстил корхонаси ишга тушди

Фото: KUN.UZ

Уйғур қишлоғи Андижон вилояти, Пахтаобод туманининг энг чекка ҳудудларидан бири. Куни кеча қишлоқда “SAMO” брендида маҳсулот ишлаб чиқарувчи, “BIZNES ERKIN TEX” жамияти томонидан бунёд этилган корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур ишлаб чиқариш корхонасининг ишга тушиши билан ҳудуддаги 100 нафар хотин-қиз муқим иш жойи билан таъминланди. Фабрикада турли фаслларга мўлжалланган  трикотаж либослари тикилади.

Корхонанинг очилиш маросими қишлоқ аҳли учун том маънода байрамга айланиб кетди. Очиқ майдонга ўзбек миллий қадриятларидан бўлган дор тикилиб, тумандаги “Мадамин дарбоз” труппаси ўз чиқишларини намойиш қилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, корхонадаги яратилган шароитлар билан танишди.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон  

Top