Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтаободда 186 нафар хотин-қизларнинг 500 миллиондан ортиқ иш ҳақлари тўланмаган
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам ходимларига 2021 йилнинг июль-август ойлари давомида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинганлиги учун ойликлар тўлаб берилмаган.
Андижон вилояти Адлия бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, тиббиёт бирлашмаси томонидан ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам ходимларининг барчаси 2021 йилнинг июль-август ойлари давомида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган. Бироқ уларга иш хақи тўланиши рад этилган.
Ҳозирда ўрганиш натижаларига мувофиқ тиббиёт ходимларига жами 686 750 658 сўм қўшимча иш хақи тўланадиган бўлди.
Мавзуга оид
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
13:35 / 07.05.2026
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
16:34 / 04.05.2026
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
08:01 / 27.04.2026