Ўзбекистоннинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган текстил маҳсулотларини Кувайтга экспортини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Unique Goods Import & Export компанияси раҳбари Суад ал-Маҳри Кувайт бозорига киришда талаб этиладиган жиҳатлар, асосий рақобатчилар ва мамлакат иқлим шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув якунида Ўзбекистон компанияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналарини юбориш ва экспортни йўлга қўйиш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.