11:20 / 02.01.2018
8734

Покистон Трампнинг айбловларига изоҳ берди

Фото: РИА «Новости»

Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Асиф АҚШ президенти Дональд Трампнинг Покистонга моливий ёрдам берилиши ҳақидаги сўзлари энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини, чунки Покистон ҳукумати АҚШ билан ҳамкорликни кенгайтиришдан воз кечганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда.  

Аввалроқ Трамп твиттерда АҚШ Покистонга молиявий ёрдам кўрсатиб келгани, бироқ Исломобод террорчиликка қарши курашда ёрдам бермагани ва афғонистонлик жангариларни ўз ҳудудида яширгани, бироқ “энди бу ҳолат бошқа давом этмаслигини” ёзган.

“Биз АҚШга у учун бошқа ҳеч нарса қилмаслигимизни айтдик, шу сабабли Трампнинг сўзлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Покистон АҚШдан олган ёрдам бўйича батафсил маълумот тақдим қилиши мумкин”, деб айтган вазир. 

Унинг айтишича, Трамп АҚШнинг Афғонистондаги муваффақиятсизликларидан ҳафсаласи пир бўлиб, Покистонга айбловлар қўймоқда. Асиф АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий иштирокига қарши чиқиб, муаммони фақат тинчлик йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини айтган.

Top