Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 18 соат тўхтовсиз ишлаган шифокор ҳаётдан кўз юмди
Фото: Asia One
Хитойнинг Шаньси вилоятида 18 соат тўхтовсиз ишлаган шифокор ҳаётдан кўз юмди, деб ёзмоқда Asia One.
Хабар қилинишича, 29 декабрь куни 43 ёшли Чжао Бянсян шифохонада беморларни кўрикдан ўтказаётган бўлган ҳамда палатада ётган аёл ва унинг қизини кўриб чиққач, йиқилиб тушган. Унинг сўнгги сўзлари, гувоҳларнинг билдиришича, шундай бўлган: "Онангизнинг аҳволи қандай?"
Аёл дарҳол жонлантириш бўлимига ётқизилди, бироқ эртаси куни ҳаётдан кўз юмди. Жасад ёриб кўрилганида шу маълум бўлдики, Бянсян субарахноидал қон қуйилишидан – миядаги қон айланишининг чуқур бузилиши шаклларидан бири туфайли вафот этган.
Чжао Бянсян шифохонада респиратор касалликлар бўлими раҳбари ўринбосари бўлган. Шифокорнинг ҳамкасблари сўзларига кўра, у "жуда меҳнатсевар" ҳамда ўз соҳасидаги энг яхши мутахассислардан бири эди.
Мавзуга оид
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026