Суюлтирилган газ нархлари оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1033-қарори билан суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газни сотиш нархлари белгиланди. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Валюта бозорини либераллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг базавий соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3253 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Қарорга кўра, 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланган.
2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кг учун 800 сўмдан етказиб берилади.
Маълумот учун, айни вақтда 1 кг суюлтирилган газ нархи 372 сўм.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор билан белгиланган ягона чакана нарх, шунингдек, аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун «Ўзтрансгаз» АЖ ва ёки унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари орқали сотиладиган суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назоратини таъминлаши белгиланган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ёзувчи Салом Рушдийга ҳужум қилган шахс 25 йилга қамалди
Жаҳон | 21:35
-
АҚШ Космик кучлари «Олтин гумбаз»ни яратиш 1,5 трлн доллардан ортиққа тушишини баҳолади
Жаҳон | 21:29
-
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди
Жаҳон | 20:58
-
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Жаҳон | 20:37
Мавзуга оид

16:41 / 17.03.2022
АҚШ Европага суюлтирилган газ етказиб беришни кўпайтиради

18:08 / 02.11.2021
Нарх, муддат ва хизмат сифати — суюлтирилган газ бўйича аҳолини қийнаётган саволлар юзасидан масъул билан интервью

17:38 / 25.10.2021
Ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи бекор қилинди

15:30 / 19.10.2021