Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиёзли суюлтирилган газни ноқонуний сотишга уриниш фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда имтиёзли нархларда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига етказиб берилиши лозим бўлган суюлтирилган газни ноқонуний сотишга уриниш ҳолати фош этилди.
Фото: Прокуратура департаменти
Терговга қадар текширув материалларига кўра, A.G.S. МЧЖ раҳбари Д.К. фуқаро М.Х. билан тил бириктириб, имтиёзли тартибда тақсимланиши керак бўлган 10 200 кг суюлтирилган газни 76,5 млн сўмга сотишга келишган. Тезкор тадбир чоғида Kamaz русумли газ ташувчи юк автомашинасига 10 360 кг газ юклаб берилаётган вақтда улар ушланган.
Ҳодиса жойида фуқаро А.Ф.нинг автомашинасидан 35 млн сўм ва 2 000 АҚШ доллари пул маблағи ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:38 / 05.08.2025
Суюлтирилган газ маҳсулоти ноқонуний сақланаётган "бункер" аниқланди
14:47 / 29.07.2025
“Соҳада тизимли муаммолар бор” – Рақобат қўмитаси аҳолидан суюлтирилган газ учун 2,2 млрд сўм асоссиз ҳақ олинганини аниқлади
10:27 / 16.06.2025
«Икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин». Президент суюлтирилган газ етказишдаги муаммо бўйича раҳбарларни сўнгги бор огоҳлантирди
16:41 / 17.03.2022