00:40 / 04.01.2018
8101

Сингапурда Фаластин ҳақидаги фильм намойиши тақиқлаб қўйилди

Фото: Anadolu

Сингапурнинг ахборот алмашиш ва ОАВни ривожлантириш бошқармаси Фаластин-Исроил ихтилофи ҳақидаги ҳужжатли фильм намойишини тўхтатди. 

“Қаршилик порлаши” деб номлаган, икки фаластинлик қиз нигоҳи билан Фаластин-Исроил ихтилофи ҳақида сўзланувчи фильм Сингапурда 4 январда бошланадиган кинофестиваль дастуридан олиб ташланди.

Сингапур ҳукуматининг таъкидлашича, Фаластин халқи муаммолари ҳақидаги ҳужжатли фильм жамиятда экстремистик қарашлар тарқалишига олиб келиши мумкин. 

Top