Фан-техника | 08:18 / 05.01.2018
14052
2 дақиқада ўқилади

Apple тан олди: барча iPhone ва компьютерларда камчилик бор

Фото: РИА Новости

Apple корпорацияси процессорлардаги сезиларли камчилик iMac ва iPhone’нинг барча моделларида учрашини тан олди. Бу ҳақда компания сайтидаги баёнотда айтилади.

Аввалроқ экспертлар сўнгги 20 йилда чиқарилган Intel процессорларидаги камчилик ҳақида маълумот беришди. Чипларни лойиҳалаштиришда йўл қўйилган хато жиноятчиларга ядронинг ҳимояланган қисмига кириш ва у ерда сақланувчи логинлар, махфий сўзлар ҳамда бошқа файлларни ўғирлаш имконини беради. 

"Mac OS ва iOS операцион тизимларига эга барча қурилмаларда шундай камчилик бор, бироқ ҳозирги пайтда ундан фойдаланиш усуллари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Бу камчиликдан фойдаланиш учун қурилмага зарарли дастурий таъминот юкланиши керак, шунинг учун биз дастурларни фақат текширилган манбалардан юклаб олишни тавсия этамиз", - дейилади компания баёнотида.

Бундан ташқари, Apple фойдаланувчиларни операцион тизимларнинг янгиланиши чиққанида, ушбу камчиликлардан келувчи эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилишга ваъда берди.

Мавзуга оид