Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Топ-10: Android'да ишловчи энг яхши смартфонлар
Хитойнинг Huawei Mate 10 Pro смартфони 2017 йилнинг Android бошқаруви остидаги энг яхши замонавий смартфони дея эътироф этилди. Android Authority портали тақдим этган энг яхши смартфонлар ўнлиги рўйхати шундан далолат бермоқда.
Фото: Andro-news
Порталнинг кенг кўламли синовларига кўра, Хитой гаджети якуний босқичда 361 балл олди, бу иккинчи ўринни олган Samsung Galaxy Note 8 смартфони натижасидан 7 баллга кўп демакдир. Учинчи ўринни OnePlus 5T эгаллади - 337 балл.
Фото: CNET
Фото: Android Authority
Энг яхши смартфонлар рўйхатига шунингдек Nokia 8, LG V30, Pixel 2 XL, Moto Z2 Force, Sony Xperia XZ1, Razer Phone ва BlackBerry KEYone Black моделлари ҳам кирди.
Танловнинг асосий мезонлари техник параметрлар, ишлаш тезлиги, аккумулятор имкониятлари, нарх ҳамда камера фаолияти. Ташкилотчиларнинг аниқлик киритишича, олинган суратлар сифати портал фойдаланувчилари томонидан баҳоланган.
Мавзуга оид
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
20:14 / 04.12.2025
2026 йил смартфон бозори учун оғир келиши айтиляпти
14:15 / 03.12.2025
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
18:09 / 03.11.2025