Жаҳон | 15:46 / 08.01.2018
15068
1 дақиқада ўқилади

Хитой қирғоқлари яқинида ёнаётган Эрон танкери портлаши мумкин

Фото: Xinhua

Хитой қирғоқлари яқинида икки кеманинг тўқнашиб кетиши натижасида ҳалок бўлган биринчи инсоннинг жасади қутқарувчилар томонидан топилди. Бу ҳақда Reuters Эроннинг ISNA агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, денгизчининг жасади нефть танкеридан топилди, у тўқнашувдан сўнг ёнишда давом этмоқда. Жасад Шангҳайга олиб кетилади ва ўша ерда ҳалок бўлганнинг шахси аниқланади.

Айни дамда қутқарувчилар жамоаси оловни ўчиришга уринмоқда. Шунингдек, экипажнинг бедарак йўқолган 30 дан ортиқ аъзосини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

CCTV хабарига кўра, Хитой қирғоқлари яқинида қуруқ юк ташийдиган кема билан тўқнашиб кетганидан сўнг ўт ичида қолган Эрон танкери портлаб кетиши ҳам мумкин.

Портлаш хавфи ҳақида экспертлар огоҳлантиришган. Уларнинг фикрича, кема чўкиб кетиши ҳам эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

Бундан ташқари, экспертлар қутқарувчиларни тўқнашув юз берган жойда заҳарли газлар чиқиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

Мавзуга оид