Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ»да йирик ғалаба, уч етакчи дубль қайд этди
«Ренн» Франция кубогининг 1/32 финали доирасидаги учрашувда ўз майдонида «ПСЖ»ни қабул қилди. «Роазон Парк» стадионида бўлиб ўтган беллашув меҳмонларнинг 6:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ғолиб жамоа сафида Неймар, Килиан Мбаппе ва Анхель Ди Мария дубль қайд этди. «Ренн» таркибида эса Бенжамен Буриго пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, парижликлар Франция кубогининг 1/16 финалига йўл олди, «Ренн» эса мусобақадаги иштирокини якунлади.
«Ренн» - «ПСЖ» 1:6
0:1 – Мбаппе – 9, 0:2 – Неймар – 17, 0:3 – Ди Мария – 24, 0:4 – Неймар – 43, 1:4 – Буриго – 66 (пен), 1:5 – Ди Мария – 74, 1:6 – Мбаппе – 76
Мавзуга оид
12:24 / 27.11.2025
Мбаппеда покер, «Ливерпул»да йирик мағлубият. ЕЧЛда кун ўйинлари
23:18 / 17.11.2025
Мбаппе ва ПСЖ судда бир-биридан 200 млн евродан ортиқ талаб қилди
12:28 / 02.10.2025
«Барса» ютқазди, «Сити» очко йўқотди. ЕЧЛда 2-тур ўйинлари
10:34 / 18.09.2025