Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда конкур бўйича нуфузли халқаро мусобақа ўтказилади
Конкур бўйича «FEI World Jumping Challenge Final» мусобақаси илк бор Осиё қитъасида бўлиб ўтади. Бу сафар Ўзбекистон от спорти элитасини қабул қилади. Мамлакат Эквадор, Португалия ва бошқа давлатлар орасидан танлаб олинди.
Конкур бўйича «FEI World Jumping Challenge» мусобақалари 2001 йилда Германиянинг «PSI» компанияси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, дастлаб бу беллашувлар финали Европа қитъасида ўтказилган. 2008 ва 2009 йилда финал мусобақалари Америка қитъасида ташкиллаштирилган. 2014 йилда эса мусобақа финалини ўтказиш ҳуқуқи Африкага тақдим этилди.
Ўзбекистонда ушбу нуфузли мусобақада жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтади. Беллашувлар "Аллюр" от спорти клубида ташкил этилади. Мамлакат учун от спортининг ривожланиши – элитага кириш имконияти, яхши имиж, обрў, инвестиция ва туристик жиҳатдан жозибадорликни яратишдир.
Мавзуга оид
16:45 / 12.02.2026
От спорти федерацияси раиси БААдаги мусобақада 1-ўринни олди
19:12 / 26.06.2023
Миллий гвардиянинг от спорти мактабига 200 минг долларлик отлар харид қилинади
08:18 / 07.10.2021
От спорти бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси «Миллатлар кубоги»нинг финал босқичида қатнашди
08:02 / 16.08.2021