Жаҳон | 13:50 / 09.01.2018
6697
1 дақиқада ўқилади

Арманистон президентининг соғлиғи ёмонлашгани айтилди, расмий Ереван буни рад этмоқда

Фото: РИА "Новости"

Арманистон президенти маъмурияти ОАВнинг республика президенти Серж Саргсян янги йил байрамлари пайтида соғлиги ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларини рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» Арманистон президентининг матбуот котиби Владимир Акопянга таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Президент енгил шамоллаганди. У бу давр давомида уйда бўлди», - дея маълум қилди Акопян.

Таъкидланишича, 9 январь куни «Жаманак» газетаси Саргсян рождество муносабати билан черков тадбирларида иштирок этмагани, бунга унинг шифохонага ётқизилгани сабаб бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид