12:00 / 09.01.2018
16009

Роналду «Реал»ни тарк этса, АПЛ клубига ўтишни маъқул кўряпти

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду миш-мишларга кўра, Мадрид клубида бахтиёр эмас ва Англия чемпионатида иштирок этишни истаяпти.

Don Balon хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» 32 ёшли португалияликни орқага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Шу туфайли, Роналду фаолиятини «Челси»да давом эттиришни маъқул деб ҳисоблаяпти.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлардан ташқари, «Қироллик клуби» ҳужумчиси билан «Пари Сен-Жермен» ҳам қизиқмоқда.

Аввалроқ, Роналду Лондон маркази ва яқинидан ўзига уй излаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Top