Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилда прописка билан боғлиқ чекловлар бартараф этилади
Ўзбекистонда прописка, паспорт олиш, таълим, меҳнат қилиш ва бошқа конституцион ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
2018 йилда мавсумий ишларга жалб қилинганлар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда 9 январдан умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Дастур лойиҳасида ёзилишча, жорий йилнинг 20 мартига қадар мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш тадбири амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштириш шартлари қонун билан кўриб чиқилмоқда.
2018 йилда фуқаролик паспортини олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш назарда тутилади.
Мавзуга оид
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
11:04 / 12.10.2025
“АҚШ визасини олишдан ҳам қийинроқ эди” – тарихга айланган Тошкент пропискаси ҳақида
10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
21:33 / 12.07.2025