Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат ОАВ энди молиявий қўллаб-қувватланади
Ўзбекистонда нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фонди ташкил этилади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Таъкидланишича, бу борадаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2018 йил 10 июлга қадар тайёрланади, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЭОАВМА, ЎзННТМА бу ишга масъул этиб белгиланди.
Қайд этилишича, бунда оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар ва реклама беришдан тушадиган тушумлардан ажратмалар молиялаштириш манбалари бўлади.
Лойиҳаларда мустақил, профессионал ва ижтимоий масъулиятли журналистикани шакллантириш учун зарурий шарт-шароитлар, хусусан, янги ахборот ва таҳлилий интернет-сайтларга грантлар беришга эътибор қаратиш масалалари назарда тутилади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:10 / 21.03.2026
Венчур ва хусусий инвестиция фондлари учун ҳуқуқий асос яратилади
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
13:27 / 14.03.2026