Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги ҳарбий қисмга борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент муносиб хизмат қилган ҳарбийларга барча шароитлар яратиш, уларни уй-жой, автомашина билан таъминлаш бўйича топшириқ берган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим ва асбоб-анжомлари билан танишиб, уларни замонавий асосда янгилаш, таъминот тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида бошқа иқтисодий объектларни ҳам кўздан кечириши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
13:02 / 02.06.2026