Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ассанжга дипломатик мақом беришдан бош тортди
Буюк Британия ТИВ Эквадор ҳукуматининг WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга дипломатик мақом тақдим этиш бўйича мурожаатини рад этди. Бу ҳақда Guardian хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бу чора Австралия фуқароси Ассанжнинг Буюк Британияда узоқ муддатдан бери қолаётгани билан боғлиқ муаммога ечим топган бўларди.
Ушбу қарор Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида беш йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келаётган WikiLeaks асосчиси яқинда ушбу мамлакат фуқаролигини олгани ҳақида тарқалган хабарлар фонида қабул қилинди.
Дипломатик мақом тақдим этиладиган бўлса, Ассанж маълум бир дахлсизликни олган ва ҳам Эквадор элчихонасини, ҳам Буюк Британия ҳудудини аввалги айбловлар учун ҳибсга олиниш таҳдидисиз тарк этиш имкониятини қўлга киритган бўларди.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026