Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўланса давлатлардан келган мигрантлар». Трамп ўта кескин фикр билдирган
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп қонун чиқарувчилар билан учрашув давомида баъзи мамлакатлардан Қўшма Штатларга келаётган мигрантларни «қўланса жойдан» чиқиб келганлар, деб атаган. Бу ҳақда The Washington Post вазиятдан хабардор икки нафар манбага таянган ҳолда маълум қилмоқда.
«Нега бизнинг мамлакатда ўзининг қўланса давлатларидан чиқиб келаётган бу одамлар бор?» - деган Трамп. Тахминларга кўра, у Африка мамлакатлари ҳамда Ҳаитидан бўлган мигрантларни назарда тутган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Норвегия каби давлатлардан одамларни жалб қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан муносабатлари бўйича кутилмаган баёнот бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026