Жамият | 15:14 / 13.01.2018
6775
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков Тожикистонга ташриф буюради 

Фото: АКИpress

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистонга расмий ташриф билан боради.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан йўллаган мактубида айтилишича, «режалаштирилаётган расмий ташриф икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлигига янги туртки беради ва уни қардош халқларнинг туб манфаатларига мувофиқ янги даражага кўтаради».

Хабарда Тожикистонга ташриф муддати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Эслатиб ўтамиз, С.Жээнбеков 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид