Фан-техника | 23:15 / 15.01.2018
20211
2 дақиқада ўқилади

АҚШда йилнинг энг яхши автомобиллари маълум қилинди 

Фото: motor

Детройтда ўтаётган моторшоуда “Шимолий Американинг йил автомобили ва йўлтанламаси” танлови ғолиблари маълум қилинди. 

Енгил машиналар тоифасида 1-ўринни Honda Accord седани эгаллади. Йилнинг энг яхши кроссовери сифатида Volvo XC60 эътироф этилди. Катта ўлчамли йўлтанламаслар орасида 1-ўрин Lincoln Navigator’га насиб этди.

“Аккорд”дан ташқари энг яхши енгил автомобиль номи учун Toyota Camry ва Kia Stinger ҳам даъвогарлик қилган. “Йилнинг энг яхши кроссовери ёки йил минивэни” йўналишида ғолибликка Alfa Romeo Stelvio ва Honda Odyssey ҳам даъвогарлик қилган.

Honda Odyssey

2016 йилда йўлтанламаслар орасида Volvo XC90 ғолиб бўлган. Бунгача эса Volvo йўлтанламаслари 2003 йилдагина 1-ўринни эгаллаган.

Volvo XC60

“Йил йўлтанламаси ёки пикапи” тоифасида эса финалчилар орасида “Навигатор”дан ташқари Ford Expedition ва Chevrolet Colorado ZR2 моделлари ҳам бўлган.

Lincoln Navigator

2017 йилда Шимолий Америкада йилнинг энг яхши автомобиллари сифатида Chevrolet Bolt, Honda Ridgeline ва Chrysler Pacifica эътироф этилганди.

 

Мавзуга оид