Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг яхши меҳмонхона, энг яхши ресторан ва энг яхши гид аниқланади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилда «Uzbekistan Tоurism Awards» тақдимоти ўтказилади. Бу ҳақида қўмита раҳбари Азиз Абдуҳакимов матбуот анжумани вақтида хабар берди.
Маълум бўлишича, «Uzbekistan Tоurism Awards» тақдимот маросимида республика бўйлаб энг яхши меҳмонхона, энг яхши меҳмонхона лагери, энг яхши гид, энг яхши ресторан, энг яхши мотел, энг яхши блогер, энг яхши фотосуратчи, энг яхши журналист каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.
Анжуманда иштирок этган Kun.uz мухбири хабар беришича, ҳозирда Туризм қўмитаси томонидан мазкур мукофот концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, қўмита қошида махсус фонд ташкил этилган бўлиб, туристик имкониятларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшувчи лойиҳалар қабул қилиниши маълум қилинди. Таклиф ва лойиҳалар мазкур фонд томонидан молиялаштирилиб, совға ва грантлар ажратилади.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
15:24 / 22.04.2026