Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро ҳомиладор аёлларга 3 доллардан нафақа тўламоқчи
Венесуэла президенти Николас Мадуро халққа ҳар йилги мурожаатида ҳомиладор аёлларга ойига 3,83 доллардан тўлашга ваъда берди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, аёллар ҳомиладорлик пайтида 700 минг боливардан олишади, бу жорий курс бўйича ҳисоб-китобда 3,83 АҚШ долларига тенг. Бола дунёга келганидан сўнг, ёш оналар яна 1 млн боливар ёки 5,48 доллар олишлари мумкин бўлади.
CNN’га кўра, иқтисодий инқироз шароитида бундай тўловлар тақчил тиббиёт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёж буюмларини харид қилишга ҳам етмайди. Бундан ташқари, пулларни олиш учун Венесуэла фуқароси шахсини тасдиқловчи янги ҳужжатни тақдим этиш керак, у эса мамлакатнинг аксарият аҳолисида йўқдир.
Мавзуга оид
14:54 / 25.06.2026
Венесуэладаги вайронкор зилзила оқибатлари – суратлар
08:30 / 25.06.2026
Венесуэлада кучли зилзила рўй берди, Каракасда бинолар қулади
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026