Ўзбекистон | 17:32 / 16.01.2018
22506
2 дақиқада ўқилади

Шаҳар ва халқаро телефония нархлари оширилади

Фото: Fotolia

«Ўзбектелеком» АК 1 февралдан маҳаллий телефон алоқаси учун абонент тўловини ўртача 30 фоизга ва халқаро телефон қўнғироқлари ҳамда халқаро сунъий йўлдош алоқаси тармоқлари тарифларини 70 фоизга оширади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

«Ўзбектелеком» АК икки йилдан ортиқ вақт давомида сифатли халқаро алоқани таъминлаш бўйича харажат қисмини ўзига олган. Гап амалдаги телефон кабелларини янгилаш ва янгиларини ўтказиш, асбоб-ускуналарни модернизация қилиш ҳамда бошқа нарсалар ҳақида кетмоқда. Қўшни давлатлар операторларида ставкалар оширилганига қарамай, компания хизматларни пасайтирилган нархлар бўйича тақдим этган.

Бугунги кунда компания молиявий барқарорликка эришишга ҳаракат қилмоқда. Шу боис ўз фаолияти иқтисодий самарасини кўзлаб ёндашувларни қайта кўриб чиқмоқда. Операторлар ўртасидаги халқаро келишувлар хорижий валютада ҳисоб-китоб қилишни кўзда тутмоқда. "Нархлар ўсмоқда ва биз ўз хизматларимиз баҳосини қайта кўриб чиқишга мажбурмиз. Бундан ташқари, компаниямиз бўлимлари техник базаларини модернизация қилиш, филиалларни халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозлаш масалалари долзарблигича қолмоқда", - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид