19:55 / 17.01.2018
6710

Apple АҚШ смартфонлар бозоридаги етакчилигини сақлаб қолди

Фото: РИА "Новости"

2017 йилнинг тўртинчи чорагида Apple корпорациясининг АҚШ смартфонлар бозоридаги улуши 10 фоизга ошди. 9to5mac CIRP'нинг шу ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди. Манбада келтирилишича, бунда iPhone X асосий ролни ўйнаган. 

2017 йил декабрь ойи охирларига бориб АҚШдаги iPhone сотувлари умумий ҳисобдан 39 фоизни ташкил қилган, сентябрда эса бу кўрсаткич 29 фоизни қайд этган. CIRP ҳаммуассиси ва шеригининг маълум қилишича, Apple'нинг ўз ватани бозоридаги ўсишида компаниянинг уч янги смартфони, айниқса iPhone X катта аҳамият касб этган.

Янги смартфон фойдаланувчиларни ўз брендидан ташқари янгиланган дизайни ва янги технологиялари, хусусан юздан таний олувчи Face ID тизими билан ҳам жалб қилди. 

Таҳлилчилар бу "олма" компанияси учун катта ютуқ эканига ишонч билдиришмоқда. Худди шу даврда Samsung улуши ўз сотувлари умумий сонидан 32 фоизга етган. Шу тариқа Apple 7 фоиз фарқ билан АҚШ смартфонлар бозоридаги етакчилигини сақлаб қолди. 

Top