Ўзбекистон | 21:59 / 17.01.2018
10373
2 дақиқада ўқилади

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилади.

Маълум қилинишича, мазкур субъектлар соф фойдасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалари унинг маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгиланган. Қарорда кўрсатилишича, жамғарма низомини бир ой муддатда ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Ушбу жамғарма маблағларини фақат қуйидаги мақсадларга йўналтириш:

  • янги техника ва технологияларни ишлаб чиқариш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;
  • мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларни молиялаштириш;
  • мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, уларни экспериментал тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳужжатда кўрсатилган.

Мавзуга оид