Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: терроризм бўйича қамалган ҳар тўрт кишидан уч нафари хорижлик
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида АҚШ Адлия вазирлиги ва Ички хавфсизлик вазирлиги ҳисоботи ҳақида хабар берди. Унга кўра, терроризм билан боғлиқ ишлар бўйича судланган ҳар тўрт кишидан уч нафари хорижда туғилган.
«Адлия вазирлиги ҳамда Ички хавфсизлик вазирлигининг янги ҳисоботи шуни кўрсатадики, терроризм билан боғлиқ ишлар учун судланган ҳар тўрт шахсдан уч нафари хорижда таваллуд топган», - дея ёзди Қўшма Штатлар президенти.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ Конгрессига чора-тадбирлар тўплами юборилган бўлиб, улар мамлакатда хавфсизликни мустаҳкамлашга йўналтирилгандир.
Мавзуга оид
08:41
Эрон АҚШнинг эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хабарлар фонида осмонини ёпди
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026