Жаҳон | 19:18 / 17.01.2018
14009
1 дақиқада ўқилади

Жанубий ва Шимолий Корея Олимпиадада бир байроқ остида бирлашадилар 

Фото: EPA

2018 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида Жанубий Корея ва Шимолий Корея терма жамоалари бир байроқ остида юриб ўтадилар. Бундан ташқари, Олимпиадада икки қардош давлатни тақдим қилувчи бирлашган аёллар хоккей жамоасини шакллантиришга қарор қилинган.  

Маълум қилинишича, Шимолий Корея Олимпиадага 550 кишидан иборат делегацияни юборади. Улар орасида раққослар, қўллаб-қувватлаш гуруҳи ва таэквандо бўйича кўргазмали чиқиш қиладиган жамоа бўлади.  

Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах 20 январда Шимолий Корея вакилларининг Олимпиадада иштирок этишлари бўйича баёнот беради.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид