Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple iPhone фаолияти секинлашувини ўчиришга имкон беради
iPhone смартфонлари фойдаланувчилари тез орада ўз қурилмалари фаолияти секинлашувини ўчириш имконига эга бўлишади. Apple корпорацияси бош директори Тим Кук ABC телекомпаниясига берган интервьюсида шу ҳақида хабар берди.
У компания смартфонлар учун янгиланиш чиқариши ва бу iPhone эгаларига батарея ҳолати ва уларнинг қурилмаси секинлашган ёки йўқлиги ҳақида маълумот олиш имконини беради. "Кутилмаган юкланишнинг олдини олиш мақсадида биз смартфонлар фаолияти бироз секинлаштирилишидан огоҳлантирамиз. Агар сиз буни истамасангиз, уни ўчириб қўйишингиз мумкин бўлади", - деди Кук.
У мазкур функцияни ўчириш тавсия этилмаслигини қўшимча қилди.
Ўтган йилнинг охирида корпорация ўзининг эски моделлари фаолиятини секинлаштирганини тан олганди. Бунга улардаги литий-ион батареяларининг вақт ўтгандан кейин кучи йўқолиши ва совуқ ҳавода қурилмадан фойдаланиш вақтида қуввати қолмаслиги мумкинлиги билан изоҳланди. Смартфонлар фаолиятидаги кутилмаган носозликлар юзага келмаслиги учун компания iOS операцион тизимига ресурслар етишмовчилигида муайян функциялар бажарилишини секинлаштиришга доир ўзгаришлар киритди. Компания бунинг учун истеъмолчилардан узр сўради ва эски моделларнинг янги аккумуляторлари нархини пасайтирди.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026