Жаҳон | 20:00 / 19.01.2018
6995
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда​ бола асраб олган жуфтлик даромад солиғидан озод этилади

Қозоғистонда фарзандликка бола асраб олган жуфтлик йилига 2,1 миллион тенгедан кўп бўлмаган миқдорида даромад солиғидан озод этилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёти вазири ўринбосари Руслан Даленов хабар берган.

Даленовнинг айтишича, фарзандликка бола асраб олган оилага тақдим этиладиган имтиёздан ташқари, барча фуқаролар учун яшаш жойидан рўйхатдан ўтишда тўланадиган давлат божи ҳам бекор қилинган.

«Бундан ташқари, ер-мулк солиғи ҳар йили ўша давр учун тўланган бўлса, эндиликда бу турдаги солиқни келаси йилнинг 1 октябрига қадар тўлаш имконияти бор», дейди вазир ўринбосари.

Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосарининг таъкидлашича, қарамоғида вояга етмаган фарзанди бўлган ота-онадан бири ногиронлиги бўлган шахс бўлса, у ҳолда шу оилаларга ер-мулк солиғи, рўйхатга олишдаги давлат божи ҳисобидан 9 минг тенге миқдорида чегирма тақдим этилади.

Қайд этиш жоизки, бу тоифадаги шахслар Қозоғистон 76 минг кишини ташкил этади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид