Ўзбекистон | 10:35 / 19.01.2018
16271
2 дақиқада ўқилади

KUN.UZ Қозоғистонда ҳалок бўлган ватандошларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! Биз Аллоҳникимиз ва унинг Ўзига қайтгувчимиз!

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбесида рўй берган машъум ҳодиса барча ўзбекистонликлар қалбига чуқур қайғу солди. Ўзбекистондаги минглаб оилаларнинг узоқ ва яқин хорижий мамлакатларда яқинлари бор. Кимдир таҳсил оламан деб, кимдир биримни икки қиламан деб чет элга кетган. 

Автобусда ҳаётдан кўз юмганлар ҳам Россияга моддий имконияти бўлмагани, поезд ёки самолёт чиптасига пули йўқлиги туфайли автобусда йўл олгани аниқ. Улар ўйнаш учун кетишмаётган эди. Аммо... 18 январь куни 50дан ортиқ ватандошимиз, акамиз, укамиз, яқинимиз фожиали тарзда ҳаёт билан, орзу-истаклари ва яхши ниятлари билан видолашди.

KUN.UZ таҳририяти аъзолари ҳам чуқур қайғу ва изтироб билан Ақтўбеда ҳалок бўлган ватандошларнинг охиратлари обод бўлишини, Аллоҳ уларни раҳматига олишини сўраб дуо қилиб қолади! 

Уларнинг яқинларига Аллоҳ сабр-бардош берсин! Аллоҳдан сўрайдиганимиз шуки, Ўзбекистон ҳам гуллаб-яшнасин, тараққий этсин ҳамда хорижда юрган барча ватандошларимиз оилалари бағрига тезроқ қайтишсин! Омин!

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид