Спорт | 09:42 / 19.01.2018
14019
1 дақиқада ўқилади

«Реал» қийин ғалабага эришди

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Кубогининг чорак финал босқичи биринчи учрашувида ғалабага эришди. Зинедин Зидан шогирдлари «Леганес»га қарши сафарда кечган ўйинда Марко Асенсио 89-дақиқада урган гол эвазига ғалаба билан қайтди. 

Жавоб учрашуви 24 январь куни бўлиб ўтади.

Испания Кубогининг чорак финалида бунгача «Барселона» «Эспаньол»га, «Атлетико» «Севилья»га ютқазганди, «Валенсия» эса «Алавес»ни енгган.

Испания Кубоги
1/4 финал
Биринчи ўйин

Леганес – Реал Мадрид 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 89 Асенсио.
Леганес – Шампань, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас, Эрасо, Гумбау, Эль-Жар, Перес (Брашанац, 61), Наранхо (Амрабат, 70), Бовю (Рамос, 82).
Реал Мадрид –  Касилья, Вальехо (Начо, 15), Тео, Карвахаль, Варан, Себальос (Модрич, 67), Льоренте (Иско, 73), Васкес, Ковачич, Асенсио, Майораль.
Огоҳлантиришлар: Эл-Жар (39), Гумбау (62), Наранхо (67).

Мавзуга оид