Ўзбекистон | 16:09 / 19.01.2018
8363
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дунёдаги энг машҳур кўргазмалардан бирида қатнашмоқда

2018 йилнинг 19 январь куни Берлин шаҳрида «Яшил ҳафталик - 2018» халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегациясига қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Отабек Мустафоев бошчилик қилмоқда. Делегациядан қатор туманлар ҳокимлари, ёнғоқ ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчилар ҳамда асаларичилар ассоциациялари раҳбарлари ўрин олган. 

Ўзбекистон Республикаси «Яшил ҳафталик - 2018» халқаро кўргазмасида 224 квадрат метрлик майдондаги миллий стенд билан қатнашмоқда, у ерда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзагроэкспорт» корхоналари маҳсулоти тақдим этилди. «Ўзэкспомарказ» АЖ МХК Ўзбекистон Республикасининг «Яшил ҳафталик - 2018» кўргазмасидаги иштироки координатори ҳисобланади.

Internationale Grüne Woche (Халқаро яшил ҳафталик) – озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб, у 80 йилдан ортиқ вақт давомида жаҳондаги энг машҳур кўргазмалардан бири саналади. Бу йил кўргазмага 400 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда.

«Яшил ҳафталик - 2018» халқаро кўргазмаси 28 январга қадар давом этади.

Мавзуга оид