Ўзбекистон | 12:50 / 19.01.2018
74958
1 дақиқада ўқилади

Жасадлар Ақтўбега етказилди, вазир фожиа жойига йўл олган

Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида автобусда ёниб кетган 52 қурбоннинг жасади суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун Ақтўбега етказилган. Бу ҳақда област губернатори маълум қилди.

«Айни вақтда 52 кишининг жасади Ақтўбе шаҳрига олиб борилган. Ақтўбе области раҳбарияти томонидан барча зарур ёрдам чоралари кўрсатилмоқда. Қозоғистонлик мутахассислар Ўзбекистондан келган ҳамкасблари билан бирга куну-тун суд-тиббий экспертизаси ўтказмоқда», дейилган хабарда.

Фожиа рўй берган Ирғиз тумани ҳудудига тез орада Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Рустам Жўраев ва Ақтўбе вилояти ҳоким ўринбосари Серик Туленбергенов ҳамда давлат органларининг бошқа ходимлари етиб бориши кутилмоқда.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон ФВВ ҳодиса қурбонларининг дастлабки рўйхатини эълон қилган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид