Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Роғун ГЭС бўйича топшириқ берди
Фото: President.tj
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон республика ҳукуматининг ўтган йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида Роғун ГЭС раҳбариятига биринчи агрегатни ўз муддатида фойдаланишга топшириш ҳақида кўрсатма берди.
Шунингдек, раҳбариятга қурилишга ажратилаётган маблағларни белгиланганидек сарфлаш вазифаси юкланди.
Ўз навбатида, “Роғун ГЭС” ОАЖ бош директори Хайрулло Сафарзода лойиҳа бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Аввалроқ, Тожикистон 2018 йилда Роғун гидроэлектростанциясини қуриш учун 227 млн доллар ажратиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистон бюджетидан Роғун ГЭС лойиҳасига 112 млн доллар сарфланди.
Бундан ташқари, Роғун лойиҳасини молиялаштириш мақсадида 500 млн сомоний миқдорида давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Мавзуга оид
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
19:22 / 21.11.2025