10:04 / 20.01.2018
7407

Қозоғистон Донбасс бўйича музокараларни ўтказишга тайёрлигини билдирди 

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Қозоғистон Донбассдаги ихтилоф томонлари рози бўлса, Остонада Донбасс бўйича музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда 19 январда Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров ТАСС ахборот агентлигининг Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувларни Минскдан бошқа ерга ўтказиш имкониятига изоҳ бериш илтимосига жавобан айтди.

Донбасс бўйича музокараларнинг Минскдан бошқа ерга кўчирилиши ҳақидаги масала Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви вақтида кўтарилган. Назарбоевнинг айтишича, учрашувда Минск жараёни жойидан силжимай қолгани ва янги жараён кераклиги ҳақида сўз кетган. Назарбоевнинг таъкидлашича, музокараларни Минскдан бошқа ерга кўчириш таклифини Трамп билдирган.

Умаровнинг айтишича, музокараларни кўчириш ғояси “Минск жараёни бир жойда қотиб қолгани сабабли юзага келган. “Балки бу жараённи янгидан бошлаш керакдир, буни Остонада ёки музокаралар иштирокчилари учун қулай бўладиган исталган бошқа жойда амалга ошириш мумкин. Ғоя боши брек кўчадан чиқиш, бу масала илгари сурилишга уриниб кўришдан иборат”, деб айтган Умаров.

Умаров Остона Украина бўйича учрашувни ташкиллаштиришга тайёрлиги борасида аниқлаштирувчи саволга барчаси музокаралар иштирокчиларига боғлиқ бўлишини айтган. “Қандай қарор қабул қилинмасин, биз унга рози бўламиз. Агар иштирокчилар келишувни Остонада ўтказишни истасалар, президентимиз катта мамнуният билан буни ташккиллаштиради. Агар истамасалар, унда бу бошқа исталган пойтахт бўлсин, биз бу масалада фақатгина илдамлашни кўришни истаймиз”, деб қўшимча қилди Умаров.

Top