Жаҳон | 14:37 / 20.01.2018
10409
1 дақиқада ўқилади

Париждаги черков хайр-эҳсон пулларини йиғишда «инқилоб» қилди

Парижнинг Молитор кварталидаги Авлиё Франциск католик черкови раҳбарияти пул учун саватчалардан бирида смартфон ҳамда NFC-ҳисоблагичга эга адаптерни ўрнатди. Бунинг ёрдамида черковга келувчилар банк картаси ёки смартфон орқали хайр-эҳсон пулларини қолдиришлари мумкин. 

Аппаратни яратиш ҳақидаги ғоя Париж епархиясининг молиявий ресурслар бўйича директори Кристоф Русселога тегишли, уни амалга оширишда эса маҳаллий Actoll IT-компанияси ёрдам берди. Русселонинг таъкидлашича, янги тизимнинг плюсларидан бири хайр-эҳсон ким томонидан қилингани номаълум эканлигида.

Фото: Le Parisien

Ролан Гаррос теннис стадионига яқин жойда бўлган Авлиё Франциск черкови архитекторлар Коринне Каллиз ва Жан-Мари Дутиёль бошчилигида 2005 йилда қурилган. Бино замонавий дизайн ва 420 ўринлик зал билан ажралиб туради.

Мавзуга оид