Жаҳон | 15:21 / 20.01.2018
11435
1 дақиқада ўқилади

Туркияда фожиа, мактаб автобуси иштирокидаги ЙТҲда 11 киши ҳалок бўлди

Фото: Anadolu

Туркиянинг Эскишаҳар вилоятида ичида болалар бўлган мактаб автобуси номаълум сабабларга кўра трасса ёнидаги дарахтга келиб урилди. Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 44 инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Автобус мактаб ўқувчиларини Анқарадан Бурсага экскурсия учун олиб кетаётган бўлган. Баъзи болалар ота-оналари билан бирга бўлишгани айтилмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, автоҳалокатга йўлга отилиб чиққан ҳайвон сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Жароҳат олганлар касалхонага етказилди, уларнинг ҳолати ташвиш уйғотмаяпти. Прокуратура суриштирувни бошлади, ҳайдовчилар қўлга олинди», - дея айтиб ўтди вилоят губернатори Ўздемир Чакажак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид