Спорт | 08:00 / 21.01.2018
8742
1 дақиқада ўқилади

Швецияда профессионал бокс тақиқланиши мумкин

Швециянинг меҳнат муҳофазаси агентлиги мамлакатда профессионал бокс билан шуғулланишни тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда BoxingScene хабар бермоқда. 

Бу Бутунжаҳон бокс суперсериясининг собиқ иштирокчиси Эрик Скоглунд билан боғлиқ воқеа сабабли юз бериши мумкин. Боксчи спарринглардан бирида бош мия-чаноқ жароҳатини олган.

Жароҳат боксчининг миясига қон қуйилишига олиб келган. Спортчи операция қилинган ва маълум муддат кома ҳолатида бўлган. Яқинда Скоглундга жавоб берилган ва у ҳозирда уй шароитида соғлиғини тикламоқда. 

Швеция агентлиги бу ҳодисани ўрганиб, унинг натижаларига кўра якуний қарор қабул қилади. Швецияда шу воқеагача ҳам профессионал бокс билан шуғулланиш қатъий назорат қилинган.

Эрик Скоглунд

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид