Жаҳон | 19:30 / 22.01.2018
6488
1 дақиқада ўқилади

АҚШ вице-президенти Эрон билан битимни фалокат деб атади

Фото: AP Photo / Shakh Aivazov

АҚШ вице-президенти Майк Пенс Исроил парламенти минбаридан туриб, Америка маъмурияти Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига қўйиб бермаслиги ва у билан битимларни ортиқ «сертификатламаслигини» таъкидлади, деб ёзади РИА Новости.

«Буюк серқудрат давлатлар»нинг Эрон ядровий лойиҳаси юзасидан тузган битимини Пенс фалокат деб атаган ва президент маъмуриятини уни яхшилаш устида иш олиб бораётгани, агар ҳужжатларга керакли таҳрирларни киритишнинг иложи бўлмаса эришилган келишувларни бекор қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

«Эрон ядровий битими — фалокатнинг ўзгинасидир. АҚШ уни ортиқ сертификатламайди», — деган Пенс. Унинг сўзлари Исроил парламентида гулдурос қарсаклар келтириб чиқарган.

«АҚШ ҳеч қачон Эроннинг ўз ядро қуроли бўлишига қўйиб бермайди», — дея гапида давоми этган у.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид