Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Прописка» тизими тадбиркорга ҳам зиён келтирмоқда
Таҳририятимизга келиб тушган навбатдаги мурожаатда айтилишича, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган, аммо пойтахтда маълум бир вазифани бажариб, Ўзбекистондаги бунёдкорликка ҳисса қўшаётган усталарга бошчилик қилаётган тадбиркор прописка тизими туфайли зиён кўрмоқда.
«Ассалому Алайкум, Kun.uz!
Мен раҳбарлик қилаётган фирмани асосий фаолият тури қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланишдан иборат. Айни пайтда Тошкент шаҳрида ўтказилган хорижий давлатлар иштирокидаги тендерда валюта ҳисобида объект қурилиши лойиҳасини қўлга киритдик. Энди ушбу қурилиш объектини бошлашим учун асосий ишчи кучини, қурувчи-уста, мутахассисларни вилоятлардан чақираман. Куни кеча қурилиш объектида қолган қоровулимизга ҳудуддаги участка нозири келиб, протокол тузиб, «энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима ёзаман», деб кетибди.
Ушбу қурилиш фирмамизда 150 нафардан ортиқ қурувчи хизмат қилади. Агар шунча мутахассисни Тошкент шаҳрига олиб келсаму, ҳар бирига 520 000 дан жарима ёзса, мени ва мутахассисларимни Тошкент шаҳрида ишлаши фойдадан кўра зарарга ошно қилади», деб ёзилган мурожаат матнида.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида жорий йилнинг 1 апрелига қадар меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлиги бекор қилиниши назарда тутилганди. Бундан ташқари, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш ҳам назарда тутилиши мумкин. Тизимдаги энг катта ўзгаришлардан бири сифатида - фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш амалиёти жорий этилиши кутилмоқда.
Kun.uz бу мавзуга яна қайтади.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026