Иқтисодиёт | 18:30 / 22.01.2018
15208
1 дақиқада ўқилади

Ўтган йили банк кассаларидан қанча нақд пул чиқим қилингани маълум 

Фото: KUN.UZ

Ўтган йилда банк кассаларидан чиқим қилинган нақд пуллар ҳажми 46 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Чиқим қилинган нақд пулларнинг 34% – ижтимоий тўловларга, 32% – иш ҳақи тўловларига, 15% – нақд чет эл валютасини сотиб олишга, 15% – аҳолининг банкдаги ҳисобварақларидан (омонатлар ва банк карталари) берилган нақд пулларга ва 4% – бошқа харажатларга тўғри келади.

Жами чиқим қилинган нақд пуллар ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши 27%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг улуши 73% ни ташкил этади.

Мавзуга оид