Ўзбекистонда кундалик тўловларни асосан нақд шаклда амалга оширувчи аҳоли сони 15 фоизгача камайган. Марказий банк июн ойида ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.
Сўровномада: “Кундалик тўловларни асосан (одатда) қайси шаклда амалга оширасиз?” деган саволга респондентлар қуйидагича жавоб беришган:
- фақат нақд пул ишлатувчилар – 15 фоиз
- фақат банк картаси ишлатувчилар – 33 фоиз
- иккала шаклда фойдаланувчилар – 52 фоиз
Жиззах, Андижон, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида нақд тўловчилар улуши нисбатан юқори.


Нақд пуллардан асосан деҳқон бозорларида фойданилади. Товар ва хизматлар учун нақд тўлов қилишнинг асосий сабаблари сифатида одамлар қуйидагиларни кўрсатмоқда:
- деҳқон бозорларда харид қилинади – 56 фоиз;
- нақд тўлов тез, хавфсиз ва қулай – 17 фоиз;
- нақд товарлар арзонроқ – 13 фоиз;
- сотувчилар нақд пул талаб қилади – 7 фоиз;
- терминал йўқ ёки ишламайди – 7 фоиз.
Терминал муаммолари энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Сўровномага кўра, ҳар учинчи ўзбекистонликнинг жамғармаси йўқ:
- умуман жамғармага эга эмас – 34 фоиз;
- жамғармасини нақд пулда сақлайди – 23 фоиз;
- банк картасида – 23 фоиз;
- банк омонатида – 20 фоиз.

88 фоиз фуқаролар коммунал хизматлар учун тўловни мобил иловалар орқали амалга оширади. Респондентларнинг фақат 5 фоизи коммунал тўловларни нақд пул билан тўлашини айтган.
Аҳолининг 20 фоизи банкоматлар фаолиятидан норозилик билдирган, асосий муаммолар қаторида қуйидагилар саналган:










