Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳавайида ракета тревогаси нега дарҳол бекор қилинмагани аниқланди
Ҳавайи губернатори Дэвид Айжнинг маълум қилишича, ракета зарбаси ҳақидаги маълумот твиттердаги саҳифасига кириш учун махфий сўз хотирасидан кўтарилгани туфайли тезлик билан рад этилмаган. Бу ҳақда Honolulu Star Adviser газетаси хабар берди.
Губернатордан хавфсизлик хизматлари икки дақиқадан сўнг таҳдид ҳақидаги хабар ёлғон бўлганини айтишган бўлса-да, нега у тревогани 17 дақиқадан сўнг бекор қилгани ҳақида сўрашди.
«Мен ўша пайтда Ҳавайи штатининг фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси ва бошқа идораларга қўнғироқ қилаётган эдим. Шуни тан олиш керакки, мен твиттердаги саҳифам логини ва унга кириш учун махфий сўзни билмайман, бу мен ўзгартирган бандлардан бири бўлди. Мен уларни телефонга ёзиб олдим, бу бизда ижтимоий тармоқларга тўғридан-тўғри кириш учун имконият бўлиши керак», - дея жавоб қайтарди Айж.