Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тизими такомиллаштирилади
Давлат дастурига асосан давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизими такомиллаштирилади.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида (@huquqiyaxborot) маълумот берилишича, бунда давлат органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш, давлат органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш, давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини бирхиллаштириш ва идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Бундан аввалроқ Давлат дастурига асосан 2018 йил 1 июлга қадар Давлат хизмати тўғрисида қонун ишлаб чиқилиши ҳақида маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:27 / 20.05.2026
Солиқчиларга тўланадиган устамалар оширилди
11:13 / 23.04.2026
1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш тизими ўзгаради
13:54 / 20.04.2026
«Танқидлар ўринли». Кудбиев қимматбаҳо соати юзасидан изоҳ берди
21:38 / 02.03.2026